ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ

    Бугунги кунда  вилоятимизнинг барча ташкилот ва муассасаларида белгиланган режа асосида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан  қилинган ишлар ҳамда 2024 йилда жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан   йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.  Шу муносабат билан   Бухоро шаҳридаги сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатда жамоада меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг  ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга қаритилган 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда мактаб-интернат директори ва бошланғич касаба уюшма раисининг ҳисоботлари тингланди ва жамоа шартномасининг ижроси жамоа томонидан қониқарли деб топилди.

Жамоа шартномасига киритилган ўзгаришлар ўқиб эшиттирилди ва  таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Print Friendly, PDF & Email