Муҳим вазифалар муҳокама қилинди

Бугун вилоят кенгаши мажлислар залида Бухоро вилоятини “Хотин-қизлар жиноятчилигидан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича вилоят ҳокимининг чора-тадбирлар дастури ижросига бағишлаҳган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Барчамизга маълумки, 2023 йил 10-11 август кунлари Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича аниқ вазифа-топшириқлар белгилаб берилган эди.

Бунда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Бухоро вилояти тажрибасини йўлга қўйиш ва ушбу тажрибага асосан республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам бу борадаги ишларни амалга ошириш белгиланди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2023 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Бош прокурори, Ички ишлар вазири ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси иштирокида ўтказилган Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг баёни асосида вилоят касаба уюшмалари Кенгашида Штаб ва Ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди.

Шу асосда, ишчи гуруҳи томонидан жиноятчилик тури, тенденцияси ва динамикаси таҳлил қилиниб, жиноят содир этган ва жиноятчиликка мойил, шунингдек, турли фуқаролик низолари бўйича 14 тоифадаги 5 минг 400 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг муаммолари жойига чиқиб ўрганилди.

Ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижасида вилоят ҳокими томонидан “Бухоро вилоятини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш Дастури” тасдиқланди.

Дастур доирасида жиноят содир этган ва жиноятчиликка мойил бўлган 3 минг 641 нафар хотин-қизларнинг  доимий иш  билан  таъминлаш,  касбга  ўқитиш,  субсидия асосида  асбоб-ускуналар  сотиб  олиб  бериш,  уларга бир  марталик  моддий  ёрдамларни кўрсатиш, “Ижтимоий  ҳимоя  ягона  реестри”  асосида  моддий ёрдам  ва  нафақа  ажратиш,  уй-жойини  таъмирлаш, алимент  тўловларини  ундириб  бериш,  тиббий, психологик,   ҳуқуқий   жиҳатдан   манзилли  амалий ёрдам  бериш,  хотин-қизларнинг  фарзандлари  олий таълимда  ўқиши  учун  контракт  тўловларини тўлашга  оид  5  минг  782  та  муаммоларини  ҳал  қилиш  белгилаб олинди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, масъул ижрочиларга тегишли соҳалар бўйича муаммолари ҳал этилиши ва амалий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган хотин-қизларнинг рўйхатлари тақдим қилинди. Жорий йилнинг 1 октябридан Дастурга асосан хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари бошланиб, масъул ташкилотлар томонидан Дастур ижроси бўйича ҳар 10 кунда вилоят штабига ахборот тақдим этиб бориш белгиланган.

   Бугунги кунга қадар жами дастурга кирган аёлларнинг                 2843 нафарига ёки 49,2 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Дастур доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга моддий ёрдам, нафақа ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, алимент тўловларини ундириш, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Мазкур йиғилиш давомида вилоятни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш дастур ижроси бўйича тегишли масъулларнинг ўтган давр мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлари  муҳокама қилинди ва танқидий кўриб чиқилди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email