Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!

Наврўз ҳар йили юртимизга ризқ-рўз, тинчлик, омонлик, бахту иқбол, қут- барака олиб келмоқда. Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий ахлоқий негизларидан бири — умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдир. Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш — Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир.

Касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан вилоятимиздаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда «Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз!» шиори остида маърифат соатлари ташкил этилмоқда. Шундай маърифат соатларидан бири бугун “Ўзбектелеком” АЖ корхонасида вилоят кенгаши раиси М.Олимов иштирокида бўлиб ўтди.

М.Олимов томонидан маърифат соати иштирокчиларига Наврўз — ўзбек ва шарқ халқларининг маънавий қадриятлар байрами сифатида мерос эканлиги, у аҳоли, айниқса, ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, дўстлик, меҳр-оқибат, эзгулик, адолат, тинчлик руҳида тарбиялашдаги бойлик ва буюк хазинамиз эканлиги тўғрисида ахборот берилди.

Вилоятимиз бўйлаб «Маърифат соатлари» давом этмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email