
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ва оила аъзолари жорий йилнинг 11-12-май кунлари Хоразм вилояти ва Хива шахрига саёҳатлари ташкил этилди.

Саёҳатчилар 2 кунлик саёҳатдан мароқли хордиқ чиқариб, Хоразм вилоятининг муқаддас қадамжолари, хуш манзара табиатидан бахраманд бўлдилар.

- Хоразм қадимдан қадимий обидаларга бой, ажойиб табиати, миллий қадрият ва анъаналари билан барчани бир неча йиллар мобайнида жалб қилиб келаётганига 2 кунлик саёҳат давомида янабир бор амин бўлдим дейди, Авезова Зилола опа.