
Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан, айни кунларда “Аёллар дафтари” тизимининг 7-босқичи доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан бириктирилган масъул ходимлар томонидан мазкур босқичга киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммолари индивидуал дастур талаблари асосида атрофлича ўрганилмоқда.

Ҳар бир мурожаатчи билан манзилли иш ташкил этилиб, индивидуал дастурларда белгиланган вазифаларнинг ижроси доимий назоратга олинган. Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилиниб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.


Шунингдек, жойларда эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий, ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда бандликка кўмаклашиш йўналишларида амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва жамиятдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.