Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2018 йил 19 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида” маънавият соати ўтказилди.Тадбирда бирлашма кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари Бухоро шаҳар кенгашига қарашли бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг касаба уюшма қўмитаси раислари қатнашди.
Маънавият соатида Бухоро муҳандислик технология институти тарих кафедраси доценти Бафоев Фируз маъруза қилди.
Маърузачи томонидан Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Президент Мурожаатномаси атрофлича, қизиқарли тарзда, слайдлар орқали батафсил тушунтирилди. Иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.
РОЗИЯ НУСРАТОВА,
Маданий-маърифий ва спорт ишлари
бўлими етакчи мутахассиси