“Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

Юртимизда меҳр-оқибат, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш ҳамда  халқимизнинг энг қадимий ва миллий байрами ҳисобланган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва уни ўтказишда Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари  фаол иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 20 март куни Наврўз байрами муносабати билан   “Қўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбирида бирлашма кенгашига ажратилган майдон шиорлар, 60 дона дарахтлар, гуллар ва турли атрибутлари билан байрамона безатилди. Ҳар бир туман ва шаҳар учун ажратилган 1 та столда Наврўз дастурхони учун   ширинликлар, қандолат маҳсулотлари ва миллий Наврўз таомлари ҳалиса, сумалак, кўк сомса,  ғўлингоб олиб келиниб, меҳмонларга тарқатилди.

 Шунингдек, халқ ўйинлари, арқон тортиш, варрак учириш, рассомлар кўргазмаси,  миллий спорт ўйинлари кураш,  “Оқ теракми, кўк терак” ва бошқа ўйинлар  ташкил этилди.  

 Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро шаҳридаги умумтаълим мактаблари  ўқувчилари ўзлари тайёрлаган Наврўз байрамини акс эттирувчи дастурлари билан иштирок этишди.Бунда баҳорий қўшиқлар, композицияли кўринишлар, “Наврўз” қўшиқлари,  дойра зарбларининг махсус томошалари,  Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшларнинг чиқишлари, 50 нафардан иборат мучал ёшидаги, миллий кийимдаги қизлар, йигитлар ўзлари тайёрлаб келган Наврўзга хос ижро намуналари, якка чиқишлари билан фаол иштирок этишди.

Тадбир якунида барча кўрик-танловлар ғолиблари бирлашма кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Бирлашма кенгаши  матбуот котиби

Р.Нусратова

Print Friendly, PDF & Email