Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши томонидан туман мактабгача таълим муассасалари бўлими билан ҳамкорликда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш тарбиячи” номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Танлов Низоми барча ташкилотларга етказилиб, ёш тарбиячилар ўртасида тарғибот қилиниши натижасида тадбирнинг туман саралаш босқичида тумандаги 31та мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган 30 нафар ёш тарбиячилар иштирок этишди. Иштирокчилар фаолиятини баҳолаб бориш учун тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилди, ёш мутахассислар ўз маҳоратини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилди.
Танлов қатнашчилари “Машғулот ”, “Тест синовлари”, “Мактабгача таълим сифатини оширишда стратегик режаларим” тақдимоти, “Ўз ҳуқуқингизни биласизми” мавзусида савол-жавоблар ҳамда ”Тарбиячининг ижодий изланишлари” шартлари бўйича беллашдилар.
Тумандаги 5-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Наимова Шаҳнозага фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиблар туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ёш мутахассислар танлов улар учун ўзига хос тажриба мактаби бўлганини, касбдошлари фаолияти билан яқиндан танишиш, янгиликлардан хабардор бўлиш имкони берилганини алоҳида таъкидлаб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.
Ғ.Неъматов
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Шофиркон туман
кенгаши раиси