Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-муносиб меҳнатнинг хуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конситутцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Жорий йилнинг 5 декабрь куни Бухоро давлат тиббиёт  институтида битирувчи курс талабалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тарғибот лойиҳаси бўлиб ўтди.

Тадбирда соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти буйича масъул ташкилотчиси И.Ходиев, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Ҳ.Бешимов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Ёшлар бирлашмаси раиси С.Эргашев, юридик бўлим мудири М.Арслонов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳ.Барноевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирни И.Ходиев кириш сўзи билан очиб, талабаларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари мазмун-моҳияти, уларга асосан ёшлар учун яратилган имкониятлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида олиб борилди.

Тадбир сўнгида талаба ёшлар мавзу юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, керакли жавобларни олдилар.

 

Бирлашма кенгаши

матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email