2019 йил 10 январь куни “Бухоро ўқув курси комбинати” нодавлат таълим муассасаси масъулияти чекланган жамиятида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири тарғиботига оид ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарда корхона меҳнат жараёнида ходимнинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари тўғрисида тушунчалар берилди.
“Ўқув курси комбинати”
касаба уюшма қўмита раиси
Мамашариф Зайниев