ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Жамоа шартномаси  корхонада  иш берувчи  билан  ходим  ўртасидаги  меҳнатга  оид, ижтимоий-иқтисодий  ва  касбга  оид  муносабатларни тартибга  солувчи  норматив  ҳужжат  ҳисобланиб, унда  иш берувчи  ва  касаба  уюшма  қўмитасининг мажбуриятлари   белгиланган.

Жондор туман халқ таьлими бўлимига  қарашли  1-сон умумтаьлим мактаби жамоаси иштирокида  мактаб маьмурияти ва касаба уюшма қўмитаси  ўртасида  тузилган  2017-2019 йиллар учун  жамоа шартномасининг 2018  йилда бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жамоа шартномасининг муҳокамасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Эргашев ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши раиси М.Элмуродовлар иштирок этди. Йиғилишда мактаб директори И.Рўзиев  ва  касаба уюшма  қўмитаси раиси Д.Зоированинг жамоа шартномаси ижроси бўйича ҳисоботи  эшитилди. Унга кўра  мактаб маьмурияти ва  касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 4 нафар ходимга республикамизнинг турли санаторияларига имтиёзли йулланмалар, 6 нафар  ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга  энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Байрамлар муносабати билан бемор, якка-ёлғиз  нафақахўрлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли етказилди.

Ходимларнинг бўш вақтларини  сермазмун  ўтказиш  мақсадида турли  спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ва республикамизнинг диққатга сазовор қадамжолари Самарканд, Хоразм ва Шахрисабз шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди. Мактаб маьмурияти ва касаба уюшма қўмитаси  маблағлари ҳисобидан  12  нафар ходимларнинг фарзандлари учун  ўқув қуроллари  ва бадиий адабиётлар олиб  берилди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда  жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши кўзда тутилган бандларининг ижросини таьминлаш буйича тарафларнинг режалари келишиб олинди.

Жондор туман 1-умумтаьлим мактаб бошланғич

касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Зоирова

Print Friendly, PDF & Email