Етти пирга саёҳат

2019 йил 9-10 март кунлари Бухороминтақавий  пахта  терминали  ишлаб чиқариш  транспорт  компанияси бирлашган тармоқ касаба уюшмаси  кўмитаси ташаббуси билан    туманлардаги пахта тозалаш заводларида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақага чиқган меҳнат фахрийларидан 40 нафарини “Етти пир” ва Бухоро шаҳридаги тарихий қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди. Саёҳат Ғиждувон туманидаги  Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳидан бошланди. Ундан сўнг  Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий , Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий,  Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий  ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий  қабрлари жойлашган масканларга ва Мустаккиллик даврида кад рослаган Боқий Бухоро мажмуаси, Бухоро шаҳридаги қадимий  қадамжоларига кетма-кетликда зиёратлар  қилинди. саёҳат давомида фахрийлар кўҳна Арк қалъасини, Пойи Калон мажмуасини, Лабиҳовуз ансамблини ва бошқа тарихий обидаларни бориб кўрдилар. Шунингдек, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар. Ўз навбатида, улар вилоятимиз марказида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

 

 

Саёҳатга «Бухороминтақавий  пахта  терминали» ишлаб чиқариш  транспорт  компанияси Бирлашган тармоқ касаба уюшмаси  кўмитаси меҳнат  Етти  Пир зиёратига ва Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларининг  тарихи ва кўркам манзаралари билан танишдилар. Саёҳат қишлоқ хўжалиги  соҳасида ишлаб келган меҳнат фахрийларига юқори кайфият улашди. Хамма саёҳатчилар касаба уюшмаларидан миннатдор бўлдилар.

Бирлашган тармоқ касаба уюшмаси

  кўмитаси раиси Б.Наврўзов

Print Friendly, PDF & Email