Ўқитувчилар саёҳатда

Таълим, фан ва маданият ходимлари Шофиркон туман кенгаши ташаббуси билан таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 51 нафар ўқитувчи ҳамда фахрий устозларнинг пойтахтимизга 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов хотира музейи, “Шаҳидлар хотираси” хиёбони, Темурийлар тарихи давлат музейи, Тошкент телеминораси, шунингдек,  Хасти Имом масжидида бўлишди.

Азим Тошкентга биринчи марта келишим,-дейди Шофиркон туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоира Абдуллаева. Пойтахтдаги диққатга сазовор жойларга саёҳат қилар эканмиз, бу ердаги янгиланишлар, ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари менга катта таъсурот қолдирди. Албатта Тошкентга фарзандларимни ҳам олиб келишни ният қилдим. Биз ўқитувчиларга ушбу саёҳатни ташкил этган  касаба уюшмаси туман кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

Шофиркон туман кенгаши раиси Ғ.Неъматов

Print Friendly, PDF & Email