АЁЛЛАРИ ҚАДР ТОПГАН ЮРТ

Мамлакатимизда аёлни улуғлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб ҳаёт шароитини яратиш, уларни эъзозлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Зеро, жамиятнинг турли жабҳаларини равнақ топтириш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда хотин-қизларни муносиб ҳиссаси бор.

Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритаётган ҳамда  давлат ва нодавлат секторида меҳнат қилаётган ўз касбининг фидойилари бўлган илғор хотин-қизларни, шунингдек меҳнат фахрийларини табриклаш мақсадида барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотларида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” номли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, байрам муносабати билан 6 март куни Бухоро “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 150 нафар аёллар иштирок этдилар.  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Бухоро шаҳар кенгаши томонидан  кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётгавн   бир гуруҳ аёлларга диплом ва   совғалар топширилди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари

бўлими етакчи мутахассиси  Р.Нусратова

Print Friendly, PDF & Email