Спорт — саломатлик гарови

 

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақалар спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди. Мусобакада 65 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Спортнинг шахмат тури бўйича 1-ўринни корхона электромонтёри Икром Намозов,  2-ўринни Когон туман электр таъминоти корхонаси муҳандиси Фируз Рустамов,  3-ўринни линиялар  хизмати электромонтёри Наврўз Илёсовлар эгаллашди.

Спортнинг шашка тури  бўйича 1-ўринни ишлаб чикариш техника хизмати муҳандиси Жавлон Қурбонов, 2-ўринни ва 3-ўринни ҳисобчилар  Шахрия   Турсунова ҳамда  Матлаб Қосимовалар эгаллашди.

Стол тенниси бўйича мусобақада 1-ўрин ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Абулҳафиз Шокиров, 2-ўрин ишлаб чикариш техника бўлими ходими  Нодир Элмуродов, 3-ўрин  Олот туман электр таъминоти корхонаси  электромонтёри Давронбек Каҳҳоровларга насиб этди.

Ғолибларга корхона касаба уюшма қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Касаба уюшма қўмита раиси Д.Ўринов

Маълум қилди: Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email