Амалий ёрдам-кундалик вазифамиз.

 “Бошланғич ташкилотлар куни”  тадбирлари доирасида Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг юридик ва ташкилий ишлар бўлимлари мутахассисларидан таркиб топган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 23 июль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қоракўл туман кенгаши ва унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотларига, 24 июль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ташриф буюрилди. Ташриф давомида уларнинг фаолиятларини Устав талаблари асосида ташкил қилиш, жамоа шартномаларининг тузилиши ва бажарилиши, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун, Қоракўл туманидаги “Қоракўл Кумуш Калава” МЧЖ йигирув фабрикаси ва Жондор туманидаги “Евроснар” МЧЖда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва корхона кадрлар хизмати фаолияти бўйича маслаҳатлар берилди. Уларнинг юридик ва кадрлар хизмати бўйича қизиқтирган саволларига асослантирилган жавоблар берилди.

 

М.Арслонов,

Юридик бўлим мудири

А.Ахмедов,

Ташкилий ишлар бўлими

бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email