Ярим йиллик сарҳисоби…

Жорий йилнинг 30 июль куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчи М.Шукуров олиб борди.

Йиғилиш кун тартибида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаолиятининг 2019 йил  1-ярим йилликдаги  фаолияти якунлари ва навбатдаги вазифалари муҳокама этилди.

Йиғилишда Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  раислари иштирок этдилар.

А.Ахмедов,

Ташкилий ишлар бўлими

бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email