АЗИМ ТОШКЕНТ ЧОРЛАМОҚДА

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида,   Бухоро шаҳридаги «Бекзод-Бахтиёр Сервис» МЧЖ турфирмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган, ижобий ютуқларни қўлга киритган педагог ходимлардан 45 нафари жорий йилнинг 18, 19, 20-июль кунлари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳамда Тошкент  вилояти Паркент туманининг «Сўқоқ» дам олиш масканларига саёҳат ташкил этилди. Саёҳатнинг биринчи куни ходимлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан “Мустақиллик майдони”, “Оқ масжид” мажмуаси, “Амир Темур музейи”ни томоша қилиш билан бирга Ўзбекистон тарихи билан кенгроқ танишиш имконига эга бўлдилар.

Айниқса Тошкент вилояти  Паркент туманининг  «Сўқоқ» дам олиш масканига уюштирилган саёҳат давомида ходимларга барча қулайликларга эга дам олиш шароитлари билан бирга, маданий тадбирлар, масканнинг  сўлим табиати бўйлаб сайрларнинг ташкил қилиниши барчани мамнун қилди. Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатлар ташкил қилиш давом этмоқда.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Бухоро шаҳар

Print Friendly, PDF & Email