Самарқанд тарихига бир назар

Жорий йилнинг 27 июль куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши «Визит тур Бухоройи Шариф» сайёхлик компанияси билан ҳамкорликда  Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати  тармоқ тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 50 нафардан ортиқ касаба уюшмаси фаолларининг  Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишдан бошладилар ва зиёрат давомида Мустақиллик йилларида Самарқанд вилоятида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Имом ал-Бухорий”, “Хўжа Дониёр”, “Гўри Амир”, “Мирзо Улуғбек”, Шохи-зинда, зиёратгохларига, Улуғбек расадхонаси, “Улуғбек”, “Тиллакори” ва “Шердор” мадрасаларига ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган бошқа тарихий обидаларга ҳам ташриф буюришди.

 Ҳар бир тарихий обидага борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланди, инсонни комилликка чорловчи сўзлар касаба уюшмаси фаолларига катта таассурот қолдирди.

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Ғиждувон туман

Print Friendly, PDF & Email