ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Азал-азалдан она шаҳримиз Бухоро “Шариф Бухоро”, “Ислом динининг гумбази” сифатида нафақат Ўзбекистонликлар учун, балки бутун дунё халқлари учун муқаддас зиёрат ва саёҳат маскани бўлиб келган. Туризмни ривожлантириш, шу заминда яшаб ўтган авлиёларнинг қадамжолари ва тарихий обидалари бўйлаб саёҳат ва зиёрат қилиш, ходимларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида Вобкент туман кенгаши тизимидаги фермер хўжаликлари ишчи-ходимларидан 50 нафари  учун  “Етти пир” бўйлаб зиёрат ташкил этилди.

Фермер хўжаликлари ишчи-ходимлар табаррук қадамжолар Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф ар- Ревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Ҳазрат Саййид Амир Кулол, Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳларига бориб буюк аждодлар ёди хотирланди.

Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларнинг шаҳримизнинг обидалари ва муборак қадамжолари билан чуқурроқ танишиб олишларига замин яратди.

АСМ ходимлари касаба уюшмаси

 Вобкент туман кенгаши

Print Friendly, PDF & Email