Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда Халқаро меҳнат стандартларига риоя қилиш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 14-23 август кунлари Қоракўл, Олот, Жондор, Ромитан, Пешкў, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон, Қоровулбозор, Бухоро туманлари ҳамда Когон ва Бухоро шаҳарларида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ва касаба уюшма ходимлари учун семинарлар ўтказилди. Семинарларда тармоқ касаба уюшмалари туман (шаҳар) кенгашлари раислари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, иш берувчилар вакиллари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳамкор ташкилотлар масъуллари қатнашди.
Ўтказилган семинарларда бирлашма кенгаши меҳнаткашларнинг
ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири томонидан “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалари томонидан қўллаш амалиёти” мавзусида маърузалар қилинди ҳамда Халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциялари ҳамда қоидалари мамлакатимиз қонун ҳужжатларида акс этгани ҳамда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда мажбурий меҳнат таъқиқланиши мустаҳкамлаб қўйилгани, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини касаба уюшмалари томонидан қўллаш амалиёти асосан Бош келишув, тармоқ (тариф) келишувлари, ҳудудий (минтақавий) келишувлар ҳамда бевосита корхона ва ташкилотларда тузилган жамоа шартномаларида амал қилиши тўғрисида батафсил тушунтирилди.
Семинарлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган, иш жараёнида юзага келаётган меҳнат муносабатлари соҳасидаги саволларига тегишли жавоблар олишди.
Бирлашма кенгаши Меҳнаткашларнинг
ижтимоий-иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлими