Ҳисобот –сайловлар давом этмоқда

2020 йил 10 февралда  Бухоро шаҳар 12 — ўрта умумий таълим мактабида  бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот –сайлов йиғилиши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда мактаб директори  Ф. Қодиров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси  М.Тулаеванинг 2019 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳисоботлари  тингланиб, 2020-2022 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси қабул қилинди.

Ҳисобот –сайлов йиғилишида касаба уюшмаси қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб этилиб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. Сўзга чиққан  Ў.Турсунова, З.Сатторова, М.Маматназаровалар  касаба уюшмаси қўмитасининг  фаолиятига қониқарли баҳо беришди. Мактаб жамоаси томонидан ишчи- хизматчилар меҳнат  шароитини яхшилаш, ходимларнинг  мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароилар яратиш бўйича таклифлар беришди. Касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби, шаҳар ташкилоти конференциясига делегат, қўмита раиси сайланди. Сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб, жамоа томонидан бир овоздан мактаб ўқитувчиси Ў.  Султонов  касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

        Йиғилишда  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилоят бўйича  масъул  ташкилотчиси  Р.Носирова  ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири А.Акрамовалар   иштирок этишди.

А.Обидов

Бухоро шаҳар кенгаши мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email