Касаба уюшмалари фаоллари Хивада

“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг, айниқса ёшларнинг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. Азал-азалдан ўзининг чиройи, бой тарихий иморатлари билан барчанинг эътиборини жалб қилиб келаётган кўҳна ва ҳамиша  навқирон Ургенч ва Хива шаҳарлари ҳали-ҳануз ўзининг кўркамлигини йўқотгани йўқ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 21-22 август  кунлари   50 нафар соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимларининг Ургенч ва Хива шаҳарларига икки кунлик саёҳатлари уюштирилди. Саёҳатнинг биринчи куни Ургенч шаҳридаги қадамжоларни зиёрат қилишдан бошланди.Саёҳатчилар Ургенч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди монументи, Ниёз Мухаммад Охун бобо масжидини зиёрат қилишди.

Саёҳатни иккинчи куни  Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Махмуд масжиди, Шерғозихон мадрасасида  бўлишди.

Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларга  она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра  танишиб олишларига замин яратди.

 

Бирлашма матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email