Фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари суд орқали тикланди

Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига Шофиркон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Баходир Нематов томонидан 2001 йил 1 октябрдан  2020 йилнинг 1 мартига қадар соғлиғига етказилган зарар тўловларини тўланган ва тўланмаганлигига аниқлик киритиш орқали зарар тўловларини тўланмай қолган қисмини Шофиркон туман ҳокимлигидан ундириб бериш ва ушбу маблағлар эвазига юрагини операция қилдириш мақсадида ёзма мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Баходир Нематов 2001 йилда Шофиркон туман ҳокимлигига қарашли жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси лавозимида ишлаб юрган вақтида ҳокимнинг топшириғига биноан “Ғалла-2001” мавсумига 12-отряд (комбайнларга) бошлиғи  этиб тайинланади. 2001 йилнинг 24-июнь куни эрталаб тумандаги “Пўлатбобо” фермер хўжалиги ерларидаги ғаллани ўришга киришадилар. Ўрим вақтида комбайннинг бункерида тиқин ҳосил бўлиши натижасида дон тушиши тўхтаб қолади. Комбайн бункеридаги тиқинни бартараф этиш мақсадида Х.Хакимов ва отряд бошлиғи Б.Нематовлар комбайнчига ёрдамлашиш мақсадида бункер ичига кириб бункердаги тиқинни ўнг оёғи билан шнекка итаради ва шнек ўнг оёғидаги панжаларини ғажиб ташлайди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус комиссия томонидан текширилгандан сўнг, иш берувчи томонидан 2001 йил 6 июлида Н-1 далолатномаси расмийлаштирилади. 2001 йилнинг 11 октябрида Бухоро вилоят 2-сонли тиббий (ТМЭК) меҳнат эксперт комиссиясининг 90-сон хулосасига биноан 2-гуруҳ ногиронлиги ва меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини 80 фоиз деб белгиланади.

Ўз навбатида Шофиркон туман ҳокимлиги фуқаро Б.Нематовнинг соғлиғига етказилган зарар тўловларини тўлаш мақсадида 2001 йил 1 октябридан бошлаб (80% эвазига 14 минг 359 сўм)  буйруқ ишлаб чиқади. Аммо, жабрланувчининг соғлиғига етказилган зарар тўловлари қоидал доирасида  ҳисоб-китоб қилинмасдан 2017 йилнинг январь-март ойлари учун 360668 сўм, апрель-декабрь ойлари учун 332888 сўм, 2018 йилниг январь-декабрь ойларида эса 391166 сўм тўланган.

Б.Нематов туман ҳокимлигидан норози бўлиб бир неча марта кетма-кет шикоят қилганидан сўнг, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 810432 сўмга ўзгартирилган.

Ваҳоланким, ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган тақдирда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 391 174 сўм ўрнига 970 945 сўм ва 2019 йилнинг  1 январидан 810 432 сўм ўрнига 1 142 802 сўм,  2020 йилнинг 1 февралидан эса, Президент фармонига асосан ойма-ой 1 401 124  сўм миқдорида тўлаб борилиши лозим эди.

Қоидаларнинг 8-банд талабига биноан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори оширилганда соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар йўқотилган иш ҳақи, энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирмаганлиги кетидан иш берувчи Б.Неъматовга 91 739 206 сўм ўрнига 42 976 243 сўм миқдорида маблағ тўланиб, фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини поймол этилган.

Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими даъвогар сифатида фуқаро Б.Нематовнинг манфаатини кўзлаб 2020 йил 26 февраль куни  ФИБ Ғиждувон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилинди.

ФИБ бўйича Ғиждувон туманлараро  суди 2020 йил 13 майдаги 2-2003-2004/503-сонли фуқаролик ишини кўриб, судга қадар иш берувчи томонидан 7 718 491 сўмни тўлаганлиги сабабли, қолган 35 154 568 сўмни Шофиркон туман ҳокимлигидан фуқаро Б.Нематовнинг фойдасига ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилиб, фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари тикланди.

ММ ва ХХ бўлими етакчи мутахассиси И.Бердиев

Print Friendly, PDF & Email