Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят ташкилотларининг V конференцияси

2020 йил 5 августда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят ташкилотларининг  V  конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияга сайланган 29 нафар делегатнинг 28 нафари иштирок этди.  Конференцияда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси маслаҳатчиси, Ёшлар кенгаши раиси Ж. Яратов, Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Бешимов иштирок этди. Барча делегат ва иштирокчиларга  конференция материаллари олдиндан юборилди. Масъул ташкилотчи Р. Носированинг ахбороти тингланди.  Бухоро шахар 38 — мактаб ўкитувчиси Б. Каримова, Бухоро муҳандислик технология институти касаба уюшма қўмитаси раиси Ш. Очилов, Когон шаҳар  кенгаши раиси Л. Джураева, Жондор туман кенгаши раиси М. Элмуродовлар сўзга чикиб, касаба уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдиришди. Юкори ташкилотлар конференцияси ва Қурултойига делегатлар ва  сайланма органларига вакиллар сайланди.

Масъул ташкилотчи Р. Носирова

Print Friendly, PDF & Email