Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, кам таъминланган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшма аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг август ойида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 35 та корхона ва ташкилотда меҳнат қилиб келаётган 500 нафардан ортиқ ишчи ходимнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари олиб берилди.
Туроб Қулиев
Давлат муассасалари ва жамоат
хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси