Болажонларга байрам туҳфаси

2020 йил 27 август куни “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида  Бухоро муҳандислик технология институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги ва «Билимлар куни» муносабати билан ўтказилган тадбирда 40 нафар кам таъминланган ходимлар фарзандлари учун касаба уюшма қўмитаси томонидан ўқув қуроллари топширилди.

Тадбирда  институт ректори Н.Баракаев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади.  Сўзга чиққан институт хизматчиси Замира Нарзиева касаба уюшмаси ташкилоти ва рахбариятига доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.

Р.Носирова

Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email