Муносиблар тақдирланди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Бухоро шаҳар кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги  муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида   байрам тадбирлари  пандемия қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг  28 август  куни  Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимида   2019-2020 ўкув йилида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ  ўқитувчилар  билан давра суҳбати ташкил этилди.  Педагоглар  мустақил юртимизда устозларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан  руҳланиб, келажак авлодга таълим-тарбия беришда куч ва ғайратларини аямасликларини таъкидлаб ўтдилар.  Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ў.Нажмиддинов ва шаҳар кенгаши раиси Д.Араловалар тадбир иштирокчиларига вилоят халк таълими бошкармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгашининг эсдалик совғаларини топширдилар .

Р.Носирова

Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email