Байрам тадбирлари давом этмоқда

Таълим,  фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман  кенгаши   томонидан  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш   бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилиниб амалга оширилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида 200 нафар ишлаб турган ходимларга пандемия даврида 6 турдаги ҳимоя воситалари тарқатилди.  350 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига   ўқув-қуроллари олиб берилди.

Тумандаги 64 нафар меҳнат фахрийлари,  пенсионерлар ҳолидан хабар олиниб, уларга  туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, 2019-2020 йил ўқув йилида муваффақиятларга эришган, жамоат ишларида фаол иштирок этган   280 нафар  педагоглар ва  ишчи –ходимлар  рағбатлантирилди.

Ходимларга бўлган ҳурмат ва эътибор, рағбат, уларнинг кўнглини кўтариб, бундан кейин янада фидоийлик, ташаббускорлик,  ижодкорлик билан ишлашга ундайди,-  дейди   Ғиждувон туманидаги   6- умумтаълим мактаби ўқитувчиси  Шаҳло Ҳасанова

 

Ю.Ҳомидов

Туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email