Юртимизда 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”  байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.  Қўлимизга қалам тутқазиб алифбони ўргатган, таълим- тарбия берган  устозларга ҳар қанча ҳурмат, эътибор қилсак арзийди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Ғиждувон туман кенгаши томонидан байрам арафасида “Устозга эҳтиром” акцияси эълон қилиниб, тадбир доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тармоқда узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган 272 нафар ўқитувчилар, 128 нафар мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.  10 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, байрам туҳфалари етказилди. 15 нафар пенсия ёшига етган педагог ходимлар ҳам қутлуғ ёшлари билан муборакбод этилди.

25-27 сентябрь кунлари 50 нафар ходимлар учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилмоқда.

Акция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

ЮНУС ҲОМИДОВ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Ғиждувон туман кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email