“Аёллар спартакиадаси”

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2021 йил 2 март куни Бухоро олимпия захиралари коллежида хотин-қизлар ўртасида тармоқлараро спартакиада ўтказилди.

Спартакиада спортнинг шахмат, шашка, енгил атлетика, стритбол, стол тенниси, волейбол ҳамда дартс турлари бўйича ўтказилиб,  7 та тармоқдан жами 168 нафар аёллар иштирок этишди.Мусобақаларда Бухоро Олимпия захиралари коллежининг 10 нафар малакали мураббийлари ҳакамлик қилишди.  Тадбир якунида ғолибларга шаҳар кенгашларининг совғалари топширилди.

 

 

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Find out about combining aesthetics and functionality in modern home design at chinapdv.com .