Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши ва 9204 ҳарбий қисм билан 2021 йил 4 январда ҳамкорликда 2021 йил давомида амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқланди.Ўқувчи-ёшларни ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, уларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма — босқич тайёрлаш, ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодда Давлат чегараларининг дахлсизлиги, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни янада кучайтириш мақсадида 9204 ҳарбий қисмда “Ёш чегарачилар” ҳарбий – ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.Ҳамкорликда имзоланган тадбирлар режасидаги бандни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Ёш чегарачилар” ҳарбий — ватанпарварлик мусобақаси ғолибларининг 10 нафарига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими