Касаба уюшмаси- фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 ноябрь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгашига қарашли 1-ИДУМда “Касаба уюшмалари куни” кенг нишонланди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, унда туман миқёсидаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасалари касаба уюшмалари раислари иштирок этди.Тадбирни вилоят касаба уюшмаси қўмитаси вакили Р.Кенжаева кириш сўзи билан бошлади ва кечада иштирок этаётган барча касаба уюшмаси аъзоларини байрам билан табриклади. Касаба уюшма фаолларига Ромитан туман кенгаши томонидан совғалар топширилди.