Меҳнат муҳофазасини мустахкамлаш масаласига оид семинар ташкил этилди

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши меҳнат муҳофазаси инспектори ҳамда Бухоро вилоят Бандлик Бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари ҳамкорликда Бухоро шаҳрида жойлашган “Ишга мархамат” мономарказида вилоятдага корхона ва ташкилотлар маъсул ходимлари иштирокида ишчи ходимларга муносиб иш шароитларини яратиш ва меҳнат муҳофазасини мустахкамлаш ҳамда касаба уюшмаларининг, ходимлар бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилишини таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари, меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси ва жамоатчи вакиллари тўғрисда ўқув семинари ташкил этилди.

Мамлакатимизда мустақиликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, ҳозирги кунга қадар Республикамиз Ҳукумати томонидан кўпгина соҳалар каби Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига ҳам жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи, унинг меҳнати муҳофаза қилиниши Давлатимиз қонунчилигининг асоси ва ҳаётимиз  қомуси бўлган Кониститутуциямизда белгилаб қўйилган.

Корхона бошқарувининг турли сатҳида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши ва иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ходисалар ва касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтириш учун айнан раҳбар жавобгар ҳисобланади.

Шу ўринда савол туғилади. Бахтсиз ҳодиса бу нима? ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодисадир;

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низомга ассосан махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилади ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилса корхона иш берувчиси томонидан Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иш берувчилар билан ходимлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш вақтида ишлаб чиқаришда ва иш жараёни билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ҳодисаларга учраб жабрланган ходимларга содир бўлган бахтсиз ҳодисалар натижасида фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни корхонанинг иш берувчиси томонидан қопланиши талаб қилинади. Шу билан бирга фуқаро бахтсиз ҳодисага учраб меҳнатда майиб бўлганда ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган иш ҳақи шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари ёки ходим меҳнат жараёнида бахтсиз ходисага учраб вафот этганда унинг камида олтита ўртача йиллик иш хақи миқдори, қўшимча равишда дафн этиш учун зарур харажатлар хамда боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўлаб берилиши харажатлари иш берувчи томонидан қопланиши лозим таъкидлаб ўтилди.

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашининг Меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари, Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси ҳамда Бухоро вилоят Бандлик Бош бошқармасининг меҳнат инспекцияси томонидан ҳамкорликда жойларда иш берувчилар томонидан ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратилиши ҳамда меҳнат муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзгаришлар тўғрисида ўқув-семинарларни ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email