Ёш лидерлар сайланди

       Бугун 22 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Раҳбар ва ёшлар” урашуви ташкил этилди. Унда барча тармоқ касаба уюшмаларининг 35 ёшгача бўлган фаол ёш аъзолари иштирок этдилар. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад касаба уюшмалари фаолиятида ёшлар иштирокини янада жонлаштириш, бу борада уларнинг таклиф ва истакларини эшитишдан иборат. Шунингдек, ёшлар орасидан фаол лидерларни сайлаш мақсадида таклифларни кўриб чиқиш ва уларнинг вазифаларини белгилашдан иборат.Тадбирни вилоят кенгаши раиси Муҳаммадқосим Олимов кириш сўзи билан очиб берди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда сўнги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий билим эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида 2017 йилда Ёшлар бирлашмаси ташкил этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсати 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган касаба уюшма аъзоларини қамраб олди.

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари тизимидаги 2166 та бошланғич касаба уюшма ташкилотда 326 005 нафар касаба уюшма аъзолари бирлашган бўлиб, шулардан 122 236 нафарини ёшлар ташкил этади.

Ушбу ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан бир қатор вазифалар ва тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.   

       Қизғин мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, фикр мулоҳазаларини баён этдилар. Шунингдек, касаба уюшмалари ёшлари лидерлари сайлаб олинди. Сайланган лидерлар ўзларига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирдилар ва келгусидаги режалари билан тенгдошларини таништирдилар.    

Print Friendly, PDF & Email