Сафимиз кенгаймоқда

        Бугун мамлакатимизда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва жамоат назоратини ташкил этишда касаба уюшмаларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан 23 февраль куни Тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти  қўмитаси ходимлари томонидан “Aziya Buxara Milk”, “Бухоро озиқ-овқат”, “UZ Polcharm”  корхоналарида тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада “UZ Polcharm” корхонаси раҳбари ва ишчи ходимлари  билан учрашиб, 35 нафар ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди.

Print Friendly, PDF & Email