Тиббиёт ходимларини мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа ходимлари ҳамиша халқ эъзози ва эътирофидадирлар.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон Қарорига асосан барча давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик хордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, концерт, цирк ва театрларга кириш учун билет ва абонементларни харид қилиш жорий этиш топширилган.
Қарор ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимларининг муносиб ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши ҳамкорликда 2022 йил 8 апрель куни соат 15.00 да Бухоро Ёшлар марказида “STAND-UP SHOU” жамоасининг концерт дастурига соҳа ходимларининг дам олиб, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун таклиф қилиб, тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.