ГИЁҲВАНДЛИК – САЛБИЙ ИЛЛАТ!

Бухоро муҳандислик-технология институтида талаба ёшлар учун  2019 йил 7 февраль куни   “Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тарқалиши ва истеъмолининг олдини олиш” мавзусида мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.Тадбирда институт ректори У.Мухамедханов, Бухоро вилоят ИИБ ходими Б.Таджиматов, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш маркази ходими З.Усмонов, Бухоро вилояти ИИБ гиёҳвандликга қарши кураш бўлими бошлиғи Э.Шерназаров, Бухоро шахар имом хатиби О.Авезов, Бухоро вилоят наркалогия диспансери бош врачи ўринбосари А.Файзиев иштирок этдилар.

 Тадбир сўнгида “Ажалга элтувчи йўллар” номли видеоролик намойиш этилди. Ушбу тадбирда мавзу юзасидан талабалар билан фикр алмашилди, савол-жавоблар қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

 

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email