Ҳамширалар куни!

Жорий йилнинг 12 май куни Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида “Ҳамширалар куни” муносабати билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши билан ҳамкорликда кўрик-танлов ўтказилди.Кўрик-танловда 24 нафар ҳамширалар иштирок этиб, 7 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Тадбир якунида интернат уйи ҳамшираси Зарина Кенжаева ғолибликни қўлга киритди. Танлов иштирокчилари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 Сайёра Имомова,

Бухоро “Мурувват” ногирон болалар

учун интернат уйи бошланғич касаба

уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email