Меҳнат муҳофазаси бўйича қонуности меъёрларнинг амалда қўлланилиши

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳалардаги ислоҳотлар жараёни ҳаётнинг нақадар ўзгаришларга бой эканлигидан далолат беради. Ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар замирида эса, инсон, унинг заҳматли меҳнати қадр топиб бораётгани тобора ёрқин намоён бўлмоқда.

Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида меҳнат муҳофазасини ҳар томонлама ривожлантириш, иш берувчилар томонидан қулай меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат жараёнидаги хавфсизликни таъминлаш, ходимлар саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишини қўллаб-қувватлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади.

     АТ “Турон банк” Бухоро вилоят филиалида жорий йилнинг 12-13 май кунлари “Меҳнат муҳофазаси бўйича   қонуности меъёрларнинг амалда қўлланилиши” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

     Семинарда АТ “Турон банк” республика бошқарув раиси ўринбосари А.Сатторов, академик Б.Назаров, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов, Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўлим бошлиғи Э.Шерназаров, Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Убайдулло Омон, юридик хизмат департаменти банк бўлинмалари юристлари ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи И.Худайбердиевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Семинарда жами 200 нафардан ортиқ банк ходимлари қатнашдилар.

      Тадбир жараёнида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунчилигини корхонада ташкил этиш юзасидан тегишли йўл-йўриқлар берилди.

       Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат қонунчилигини ташкил қилиш бўйича касаба уюшма ташкилотлари зиммасига катта маъсулият юклатилганлиги, жойларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга унумли таъсир кўрсатиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга эришиш касаба уюшмаларининг энг муҳим ва биринчи галдаги вазифаларидан бири эканлиги тушунтирилиб, кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун жамоатчилик назоратини ўрнатиш таъкидлаб ўтилди.

Низомиддин Маттиев

АТ “Турон банк” Бухоро вилоят филиали

бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email