ОЗОД ВА ОБОД ЮРТГА БАХШИДА УМР

     2018 йил 27 январда  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон туман кенгаши томонидан тумандаги 21-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб »Озод ва обод юртга бахшида умр « мавзусида ўтказилган тадбир барчанинг қалбида чукур из колдирди. Тадбирда Когон туман ХТБ ходимлари, ТФМХКУ туман кенгаши,туман ҳокимлиги , туманнинг барча мактаб рахбарлари иштирок этишди. И.Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиши билан бошланган тадбир  тадбир иштирокчиларининг хотиралари билан давом этди. Мактаб ўқувчилари Президентимизга бағишлаб шеърлар ўқишди.   Тадбирдан сўнг бир дастурхон атрофида йиғилиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов хотираси ёд олиниб, унинг номига Қуръон тиловат қилинди.

    Худди шу куни туман халқ таълими бўлими, туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан Хотира турнири ўтказилди. Турнирда спортнинг волейбол тури буйича умумий ўрта таълим мактаблари аёллар ва эркаклар жамоалари беллашдилар.

Г.Неъматова

Когон туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email