Соғ танда-соғлом ақл!

         Бухоро давлат университети  профессор ўқитувчилари ва ходимларининг миллионлар ўйини- футболга қизиқиши жуда катта. Ҳар бир факультетнинг  ўз футбол жамоаси бор.  Улар университет касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этиладиган анъанавий футбол мусоқаларини интиқлик билан кутишади, пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар куни машғулотлар ўтказишади. 

       Ходимларнинг, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш,  дам олиш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида  “Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида университет ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича эълон қилинган мусобақалар 15-22 май кунлари бўлиб ўтди.  Тадбирда 10 та жамоа ўзаро беллашди.

         Кўтаринки руҳда қизғин давом этган мусобақаларда жисмоний маданият факультети жамоасининг қўли баланд келиб, кўчма кубокни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқ, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

С.Қ. Қаҳҳоров

БухДУ КУҚ раиси

Print Friendly, PDF & Email