Бошланғич касаба уюшмасида “Соғлом – оила” спорт мусобақаси ғолиби аниқланди!

Жорий йилнинг 12 февраль куни Давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида “Соғлом — оила” спорт мусобақасининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

         Мазкур мусобақада Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи ишчи ходимларининг 12 нафари ўз оиласи билан  иштирок этди.

         Қизғин баҳслар остида кечган ушбу мусобақада 1-ўринни О.Ражабов,     2-ўринни Ҳ.Муродов ва  3-ўринни Ҳ.Раноевлар оилалари эгалладилар.

         Тадбир якунида мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

С.Имомова – Бухоро “Мурувват”

ногирон болалар учун интернат

уйи бошланғич касаба уюшма қўмитаси

раиси

Print Friendly, PDF & Email