“СОҒЛОМ ОИЛА”

        Жорий йилнинг 23 февраль куни  Ромитан туманида   “Соғлом оила”  шиори остида  оилавий спорт мусобақаларининг тармоқлараро босқичи ўтказилди. Спорт мусобақаси Низом талаблари асосида ташкил этилди. Иштирокчилар спортнинг 8 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақада туман босқичларида ғолибликни  қўлга киритган 8 та оила қатнашди.  

Қизғин  тарзда  ўтказилган спорт мусобақалари натижаларига кўра Ромитан туманидаги 7-умумтаълим мактабидан  Т.Халиловлар оиласи (ота, она, ва 8-12 ёшгача бўлган ўғил бола) ҳамда 18-умумтаълим мактабидан Д.Идиевлар оиласи (ота, она, ва 8-12 ёшгача бўлган қиз бола) ғолибликни  қўлга киритишди.

Ғолиб оилалар вилоят босқичига иштирок этиш учун йўлланма олишди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат

кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси вилоят бўйича

масъул ташкилотчиси Ғ.Раупов

Print Friendly, PDF & Email