Жамоа шартномаси – ходимлар муҳокамасида!

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Адолат” Социал демократик партиясида 2016-2018 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши  бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда “Адолат” Социал демократик партиясининг 30 нафарга яқин ходимлари ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев иштирок этди.

Йиғилиш давомида “Адолат” Социал демократик партиясининг 2016-2018 йиллар учун қабул килинган  жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раиси Д.Ҳамдамованинг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси касаба уюшмаси аъзоларини текширув далолатномаси билан таништирди.

Шундан сўнг Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев сўзга чиқиб, касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари, жамоа шартномаси нима мақсадда тузилиши ва ўз ичига нималарни қамраб олиши ҳақида касаба уюшмаси аъзоларига тушунтиришлар берди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email