“Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи якунлари бўйича тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 22 апрель куни “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи якунлари бўйича тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Мазкур кўрик танловда корхона ва ташкилотлардан 11 нафар бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаол иштирок этди.
Кўрик-танловнинг якунлари бўйича биринчи ўринга Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус эксплатация монтаж бўлими, иккинчи ўринга Ипотекабанк Бухоро вилоят бўлими ҳамда учинчи ўринга Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилоят бошқармаси муносиб деб топилди.
Ғолиблар шаҳар кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев