Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши томонидан “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Дастгоҳли рангтасвир рассоми-рассом” номинацияси бўйича танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи 25 ёшгача бўлган ходимлар ва касб -ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этдилар. Танлов шартларига кўра, иштирокчиларнинг рассомчилик соҳасида амалий ва назарий билимлари синовдан ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, Вобкент педагогика ва сервис коллежи 3-босқич ўқувчиси Джўраева Гулноза 1- ўрин соҳиби бўлиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Вобкент қишлоқ хўжалиги коллежи 3- босқич ўқувчиси Тилавова Шахноза иккинчи, Вобкент педагогика ва сервис коллежи 3-босқич ўқувчиси Жумаева Гулмира учинчи ўринни эгаллашди. Танлов ғолибларига туман касаба уюшмаси кенгашининг диплом ва қимматбахо совғалари топширилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Вобкент туман кенгаши раиси Ўткир Тошев