Жорий йилнинг 22-23 август кунлари “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 22 нафар ишчи-ходимларининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳатлари уюштирилди. Мароқли ва мазмунли ўтган 2 кунлик саёҳат ишчи-ходимларимизга она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра танишиб олишларига замин яратди. Саёҳатдан мамнун бўлган ходимлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш
индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси
Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси