ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ – ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этди.

Президентимиз Мурожаатномада 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига тўхталди.

Давлатимиз раҳбари уч йил олдин мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида буюк ишлар бошланганини, бунда халқимизнинг ақл-заковати, куч-қудрати ва салоҳиятига таянилгани, шунинг шарофати ўлароқ барча жабҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётганини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришга, ёшлар орасида спортни янада оммалаштиришга, бунинг учун янги оммавий спорт объектларни қуришга, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларга ҳукумат миқёсида улкан эътибор қаратиляпти. Қолаверса, жамият ривожига тўсқинлик қилаётган, турли кўринишларда намоён бўлаётган энг оғриқли масалалардан бири – коррупция муаммосини ҳал этиш йўлида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Президентимиз ўз Мурожаатномасида айни шу жиҳатларга ҳам алоҳида урғу берди.

Давлатимиз раҳбари 2020 йилни мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди.

Биз, Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари, умуман, соҳамизнинг барча вакиллари, Юртбошимизнинг галдаги Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладик. Шубҳасиз, ушбу тарихий ҳужжатда илгари сурилган фикрлар, таклиф ва топшириқлар жорий йилдаги фаолиятимиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

 

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари

бўлими етакчи мутахассиси   Р.Нусратова

Print Friendly, PDF & Email