Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир ташкил этилди.Унда бирлашма кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари, шаҳар кенгашлари раислари, йирик ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.
Маданий-маърифий бўлим